"Зиёрат"  Маркази бир неча лоихаларни олиб боради. Уларнинг хаммаси кай-бир даражада туризм билан алокада.  Лоихалардан бири  Тошкент вилояти туристик имкониятларини очиб беришга каратилган.  Бу лоиханинг иштирокчиси  туризм ривожланишининг тарафдори булган хар кандай шахс булиши мумкин. Лоиханинг шеори " Тошкеент вилояти дурдонаси" деб аталади.   Марказ бундай номга сазовор булиши мумкин булган масканлар хакида маьлумотларни  туплаб, улар хакида  кенг оммаларни хабардор килишга интилади.
   

 «Тошкент вилояти дурдонаси»  деб аталган лоиха, бу номга арзигулик булган, Тошкент вилояти худудида аввалдан номаьлум еки таьрифланмаган археологик ва табиий, яьни табиат томонидан яратилган, ёдгорликларни аниклашга ва улар хакида кенг оммаларни хабардор килишга каратилган.

Табиий ёдгорлик сифатида нимагадир ёки кимгадир ухшаш тош, коя, бир неча юз йиллик дарахтларни, ноёб ёки гароиб усимлик, бетакрор гузал масканларни, шаршара, шифобахш булок, сой, горларни аташ мумкин.  

 Лоиха буйича  маьлумотларни йигиш 2009 йилнинг 31 декабргача давом этади.
  Лоихага :
- «Тошкент вилояти дурдонаси» номига сазовор булишга молик археологик еки табиий ёдгорликлар;
- Муалифларнинг фикрича, Тошкент вилоятининг энг сулим маскани булган жойлар хакидаги хикоялар кабул килинади. 
  Лоиха ёдгорликларни, гузал масканларни батафсил тарифловчи хикояларни туплашга хам  каратилган. Хикоялар кидимий ривоятлар билан боглик булган жойлар, гароиб, илмий нуктаи-назардан тарифлаш кийин буладиган ходисалар юзага келадиган жойлар хакида хам булиши мумкин.
  "Зиерат" марказига  юбориладиган хикоялар куйидаги маьлумотларни уз ичига олиши шарт: 
1. «Тошкент вилояти дурдонаси» номига сазовор булишга молик ёдгорлик таьрифи;
2. Таьрифланаетган ёдгорликнинг бошкаларга нисбатан афзаллиги нимадан иборат.
3. Таьрифланаетган ёдгорлик билан боглик булган ривоят ва хикоялар;
4. Таьрифланаетган ёдгорлик хакида маьлумотнинг келиб чикиши ёки каердан олинганлиги;
5. Таьрифланаетган ёдгорлик манзили ва унга етиб бориш йуллари (мавжуд якин кишлок ва автомобиль йулларга богланган холда курсатиш);
6. Таьрифланаетган ёдгорликни зиёрат этиш учун энг кулай мавсум;  
7. Хикоя муалифи хакида маьлумот( Ф.И.Ш., тугилган йили, касби ва фаолияти, яшаш жойи, алока телефон номери).
  Лоиха иштирокчилари томонидан юборилган кизикарли маьлумотлар «Зиёрат» Марказининг –www.ziyorat.uz ахборот сайтида жойлаштирилади. Сайтга кирувчилар сиз томондан танловга юборилган хикояларни бахолаш ва энг кизикларини танлаш имкониятига эга буладилар.  Марказ такдим этилган хикояларни ва улар хакидаги фикрларни 2010 йилнинг январида куриб чикади. Энг куп кизикиш уйготган лавха номи www.ziyorat.uz ахборот сайтида эьлон килинади  ва  уни такдим этган муаллиф киммат-бахо совга  билан  мукофатланади. 
  Лоиха  давомида тупланган маьлумотлар вилоят буйлаб янги кизикарли саёхлик йуналишларни яратишда фойдаланилади. Янги саехлик йуналишларининг яратилиши уз урнида жойларда туристик хизматларни шакилланишига хизмат килади.
  Лоихага такдим этиладиган маьлумотларни Тошкент вилояти туризм ривожланишини куллаб-кувватлар Марказининг difero@sarkor.uz ёки ICQ 466984846 электрон манзилига юборишингиз мумкин. Кушимча маьлумотларни www.ziyorat.uz ахборот сайтида ёки (371)2345366; (371)2663912; +99897 410 2566 ракамли телефонлар оркали олишингиз мумкин.

Тошкент вилояти туризм ривожланишини куллаб-кувватлаш «Зиёрат» Марказининг
манзили: Тошкент ш. Юнусобод туман, Г.Абдурашидов куч., 1-А. , 210-чи хона


Янгиликлар

Суровнома

Тошкент вилояти тог чуккиларидан кайси бири бошкаларига нисбатан баланд

Катта Чимьён чуккиси
Бобойтог чуккиси
Жар чуккиси
Кизилнура чуккиси
Окшом чуккиси
Натижалар
Об-хаво, Тошкент
Ночь 21 May ВосточныР
Утро 21 May Юго-ВосточныР
температура 15..17 С
USD
EUR